Жаҳон | 15:38 / 25.04.2018
12461
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркияга С-400 ишлаб чиқаришни бошлади

Фото: ТАСС /Михаил Джапаридзе

Россия Туркияга етказиб бериш учун С-400 зенит-ракета тизимларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда РИА «Новости» Рособоронэкспорт раҳбари Александр Михеевга асосан хабар қилмоқда.

«Биз шартномани бажаришга киришдик... Ишлаб чиқариш бошланди. У ерда маълум бир цикллар, босқичлар бор. Ҳаммаси келишиб олинган, ўз мажбуриятларимизни бажарамиз», - дея айтиб ўтди Михеев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Туркияга С-400 мажмуаларини сотиб олса санкциялар киритиш билан таҳдид қилганди. 

Москва эса С-400 «Триумф» зенит ракета тизимлари етказиб берилишини тезлаштириб, Туркияга «мисли кўрилмаган тарзда ён босгани» хабар берилди.

Шунингдек, Туркия Россиядан С-400 нега харид қилинганини тушунтириб берди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид