Иқтисодиёт | 19:21 / 25.04.2018
5175
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари 250 миллион долларлик шартномалар имзолади

Тошкентда бўлиб ўтган Туркманистон Миллий кўргазмаси ва бизнес-форум давомида 250 миллион АҚШ долларлик шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар нефть ва газ, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик, саноат ҳамда тўқимачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича истиқболли келишувларга эришди.

2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 177,3 миллион долларга тенг бўлди. Президентлар иштирокида ўтказилган музокараларда томонлар 2020 йилгача бу кўрсаткични 500 миллион долларга оширишга келишиб олишди. Жорий йилнинг биринчи чорагида савдо айланмаси 55 фоизга ошди.

Ўзбекистонда асосан савдо ва хизмат кўрсатиш, тўқимачилик саноати ҳамда мебель ишлаб чиқариш каби соҳаларда туркман капитали иштирокида 11 корхона фаолият кўрсатмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид