Жигар саратонини четлаб ўтиш усули кашф қилинди
Япониялик тадқиқотчилар гуруҳи А витамини асосидаги кимёвий бирикмалар энг кенг тарқалган жигар саратони тури - гепатоцеллюляр карцином (ГЦК) рецидивининг олдини олишга қодир эканини аниқлади. Олимлар тадқиқотларининг натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.
Дунёда ГЦКдан ҳар йили 600 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмади. Касалликнинг бошланғич босқичида унга қарши жарроҳлик аралашуви ёрдамида самарали курашиш мумкин, бироқ аксарият ҳолатларда рецидивлар рўй беради ва касалликни даволаб бўлмайди.
Касалликнинг қайтишига йўл қўймаслик учун олимлар жарроҳлик амалиётидан кейин юқори дозада ациклик ретиноид қабул қилган онкобеморлар жигарларидан тўқималар заррачаларини олишди. Тадқиқот давомида маълум бўлишича, бирикма жигар ҳужайраларида ўсимталар ривожланишига туртки берувчи MYCN гени экспрессиясини камайтиради. Таҳлил натижалари саратон ҳужайраларида MYCN фаоллигига тўсқинлик қилиш хавфли тўқима ўсишини тўхтатади ва ўлик ҳужайралар сонини оширади.
Тиббиёт ходимлари Жанубий Корея, Сингапур ва Тайванда беморлар иштирокида ациклик ретиноид клиник синовларини ўтказа бошлашди.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024