АҚШ ФҚБ Ўзбекистон Бош прокуратурасида машғулот ўтказди
Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюросининг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи моддалар бўйича мутахассиси Бош прокуратуранинг Тошкентдаги Олий ўқув курсларида портлашдан сўнгги тергов амалиётлари бўйича бир ҳафталик тренинг ўтказди, деб хабар берди “Халқ сўзи”.
Унинг бир қисми мавзуга оид Ички ишлар вазирлигида ўтказилган амалий машқлардан иборат бўлди. Ушбу машғулотларда далил топиш ва тўплаш, қурилмани қайта тиклаш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда зарур бўлган муҳим билим ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Бундай машғулотлар кўмагида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) халқаро ҳуқуқ-тартибот органларидаги ҳамкорларга ҳамкорликни кучайтириш ва далил йиғишга ёрдам берувчи умумий ва илғор қидирув усулларига оид кўникмаларни ўргатади. Бундай машғулотлар бутун дунё бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади,” — дейди ФҚБ вакили.
Бу лойиҳани АҚШ элчихонасидаги Дипломатик хавфсизлик бўйича минтақавий идора ҳам қўллаб-қувватлади. “Мазкур тренинг ва ҳамкорлик қидирув-тергов, далилларни йиғиш ва жиноий жавобгарликка тортишга доир усулларимизни бирлаштиришга ёрдам беради. Реал текширув бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва амалий машғулотлар ўтказиш орқали, ФҚБ экспертлари келгусида трансмиллий жиноят ва террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Федерал қидирув бюроси Адлия департаменти учун қидирув-тергов ишлари олиб бориш мақсадида 1908 йили ташкил этилган.
Мавзуга оид
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
18:43 / 07.06.2023
Махфий маълумотларини бриллиантларга алмашган зобит: ФҚБ агенти нега СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилганди?
23:51 / 09.05.2023