Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Minuteman III қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда Indepthnews портали.
Хабарда айтилишича, ракета Ванденберг ҳарбий базасидан 25 апрель куни эрталаб учирилган. Таъкидланишича, ракета ҳарбий объектга яқин ерда истиқомат қилувчи оддий фуқароларни огоҳлантирмасдан туриб учирилган.
Шунингдек маълум бўлишича, ракета жанговар қисм билан жиҳозланмаган бўлган. Портал маълумотига кўра, синовлар муваффақиятли ўтган, Minuteman III асосий қисми белгиланган объектни аниқ нишонга олди.
2017 йилда ҳам Minuteman III ракетаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Ўшанда ҳам бу жараён жанговар зарядсиз ўтказилган.
Мавзуга оид
08:23
Трамп: АҚШни Эроннинг музокаралардаги позицияси қониқтирмаяпти
22:53 / 27.02.2026
«Мен ҳеч нарсани кўрмадим, ёмон иш қилмадим» - Билл Клинтон Эпштейн иши бўйича баёнот берди
14:49 / 27.02.2026
Axios: Зеленский РФ билан урушни йил охиригача тугатишга умид қилмоқда
14:22 / 27.02.2026