23:09 / 26.04.2018
4561

МРБ собиқ раҳбари АҚШ Давлат котиби лавозимига тайинланди

Фото: Телеканал 24

АҚШ Сенатида фаолият олиб бораётган 100 нафар сенатордан 57 нафари Давлат котиби лавозимига Майк Помпео номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлаб, Помпео Сенатнинг Халқаро масалалар бўйича қўмита аъзолари қўллаб-қувватлаши билан ўз номзодини мустаҳкамлаб олганди. Расман ушбу вазифа Давлат котиби ўринбосари Жон Салливанга юклатилган бўлса-да, Помпео аллақачон дипломатик муносабатларни дадил олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, Пемпео ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги илк музокара учрашуви 21 май куни Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. Айнан шу санада Катта 20талик давлат раҳбарларининг саммити ҳам ўтказилади.

Маълумот учун, Майк Помпео АҚШдаги Ҳарвард университети битирувчиси, иш фаолиятини нефть қазиб чиқариш масканларига техника ва анжомлар етказиб бериш билан шуғулланишдан бошлаган.

У 2011-2017 йилларда Канзас штатидан Конгрессга сайланган, хусусан Разведка, энергетика ва савдо қўмитасида ишлаган. 2017 йил март ойидан бошлаб эса АҚШ МРБ раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.

Top