22:46 / 26.04.2018
14942

Сейшель ва Мальдивлар Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин

Фото: Flickr

Олимлар машҳур дам олиш масканларини зиёрат қилиш учун инсоният олдида кўпи билан 10 йил қолганини таъкидлашмоқда. 2030 йилга бориб Ҳинд ва Тинч океанидаги оролларнинг аксарият қисми яшаш учун яроқсиз ҳолатга келади — АҚШ ва Ҳавайи университети Геологик хизмати олимлари ва тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. 

Маршалл оролларида сув сатҳининг ўзгариши ва геологик хусусиятларнинг ўрганилиши натижасида олимлар қуруқлик вақт ўтгач денгиз томонидан ёпилиши, орол-давлатлар ҳудудининг сув остида қолиши эса - яқин ўн йилликлардаги ягона муаммо эмаслигини таъкидлашмоқда.

Одамлар оролларнинг йўқолишидан ташқари ўткир сув танқислигига дуч келишади, бунга эса глобал исиш сабаб бўлади. Уларнинг тахминларига кўра, 2030 йилдан бошлаб сув муаммоси яққол сезила бошлайди. Тадқиқотчилар фикрича, Спратли ва Ҳавайи каби бошқа йирик орол архипелагларини ҳам шундай тақдир кутмоқда.

Top