14:13 / 27.04.2018
23486
Реклама

Фарзандингиз учун муносиб келажакни раво кўрасизми? ​​​​​​​

Албатта, ота-оналар ҳамиша ўз фарзандларига энг яхши имкониятларни яратишга ҳаракат қилишади. Баъзан ёшларнинг чет элда таҳсил олишга интилиши сизни ташвишга солиши мумкин. Сабаби, уларнинг ўз ватанидан олисда бўлиши, қандай шароитда яшашини тасаввур қила олмаймиз.

Бироқ Японияда таълим олиш ёшлар учун ҳар томонлама қулай ва хавфсиздир.

Фото: Study Tokyo

Нима учун Япония?

Мазкур қадимий давлат жуда бой маданият ва илғор саноатга эга. Япония гўзал табиати, одамларининг хушмуомалалиги, шаҳарларининг озодалиги ва ривожланганлиги бўйича дунёда тенгсиздир. Бу ерда ёшлар япон тил марказларида таҳсил олиб, қолган бўш вақтларида қонуний равишда ишлаш имконига эга бўлишлари мумкин. Шу сабабли ҳам йилдан йилга Японияда таҳсил олиш оммалашиб бормоқда. 2018 йил апрель ойи ҳолатига кўра, Японияга 650дан ортиқ Ўзбекистонлик талаба ташриф буюрган. 2017 йилда бу кўрсаткич - 249, 2016 йилда - 122 нафарни ташкил этган.

Дунёвий билим ва молиявий таъминот

Ривожланган давлатлар орасида Японияда ишчиларга бўлган талаб юқори. Шу сабабли, талабалар осонгина иш топиб, яхши маош олиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, ўқиш учун  шартнома пулларини ўзлари ишлаб топиб, келгусида нуфузли олийгоҳларга киришлари мумкин. Бу эса ҳамма томонлама манфаатлидир. Сабаби, улар  ўқиш билан бир вақтда қулай шароитларда ишлаб (соатига 10 доллар атрофида, кунига 4 соат), тажриба оширишади ва ўз эҳтиёжларини ўзлари қоплашади.Бироқ бунинг учун бир нарса – япон тилини билиш ва сўзлаша олиш керак бўлади.

Фото: Study Tokyo

Ишончли ҳамкор

StudyTokyo.uz япон тили ўқув марказлари сизнинг фарзандларингизга Япониядаги тил ва тайёрлов курсларига сифатли тайёрланиш имконини беради.

Нима учун “Study Tokyo”?

  • Японияда малака ошириб қайтган олий тоифали ўқитувчилар;
  • Интенсив, қизиқарли ва интерактив дарслар (6 ой);
  • Ҳужжатларнинг катта малакага эга экспертлар томонидан тайёрланиши;
  • Япон визасини ортиқча оворагарчиликсиз қўлга киритиш;
  • Бетакрор маданият ва ривожланган таълим тизими

Марказда талабалар юқори малакага эга бўлган устозлардан япон тилини 0 дан бошлаб ўрганиш билан бир қаторда Япониянинг сара тил мактабларига кириш имконини ҳам қўлга киритишади.

Фото: Study Tokyo

Ёрқин келажак сари

Японияда фарзандингиз ўз келажагини катта имкониятлар билан таъминлай олади. StudyTokyo.uz ўқув марказининг 99 % талабалари япон тили мактабларидан сўнг университет ва бошқа олий ўқув юртларига кириш имконига эга бўлади.

Янада яқин ва қулай!

“Study Tokyo” ўқув марказининг нафақат пойтахтда, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилоятларида ҳам филиаллари мавжуд. Шунингдек, Японияда ўқиш ва ишлаш бўйича барча фойдали маълумотларни марказнинг расмий сайти www.studytokyo.uz орқали билиб олишингиз мумкин.

Фото: Study Tokyo

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Kommunial xo'jalig vazirligi binosi, 6-қават, 612-хона
Мўлжал: “Минор” метро бекати, “Будильник” ресторани
Мурожаат учун телефонlar:

+998 (97) 920 40 30 (Самарқанд)
+998 (99) 820 58 00 (Тошкент)
+998 (99) 702 44 00 (Бухоро)
+998 (99) 556 55 50 (Жиззах)
+998 (99) 977 10 05 (Наманган)

Email: info@studytokyo.uz
@studytokyouz
Cайт: http://www.studytokyo.uz/
Инстаграм: https://www.instagram.com/studytokyo.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/studytokyo.uz/?fref=ts
Телеграм: @studytokyoo

Реклама ҳуқуқи асосида

Top