Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Каптива”, “Мерседес”, “Ласетти”, “ВАЗ-21063”, “Нексия” ва “Матиз” иштирокида ЙТҲ юз берди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида бирданига 6 машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Маълум бўлишича, 26 апрель куни соат 01.45ларда, С.Д. ўзининг “Каптива” автомашинасини катта тезликда бошқариб, “Шаҳрисабз-Катта Миробод” кўчалари чорраҳасидаги айлана йўлни кесиб ўтиб, шу айлана йўлга кириб келаётган, “Мерседес-Бенц” русумли автомашинасини уриб ўтиб, ҳаракатини давом эттириб, йўл четида турган, Х.Х. бошқарувидаги “Ласетти”, Ш.Б.нинг “ВАЗ-21063”, А.М.нинг “Нексия” автомашинаси ҳамда У.А.нинг “Матиз” автомашиналарига орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада “Каптива” автомашинаси ҳайдовчиси С.Д. ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Х.Х. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026