Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда мудҳиш ЙТҲ: икки йўловчи ва ҳайдовчи вафот этди, яна бир йўловчи жароҳат олди
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 27 апрель куни соат 06.10ларда Питнак шаҳар Шехлар маҳалласида яшаган, 1971 й.т. Ф.Э. “Нексия” русумли автомашинасини Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнау” А-380 автомобиль йўлининг 457-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада икки нафар йўловчилари олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этганлар, шунингдек, ҳайдовчи Ф.Э.га касалхонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган ҳамда яна бир йўловчиси, Ш.Ю. олган жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
10:15 / 26.01.2026