Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоят ҳокими хорижда таълим олаётган қашқадарёлик ёшлар билан видеомулоқот ўтказди
2018 йилнинг 27 апрель куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев хорижда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган қашқадарёлик ёшлар билан видеоконференцалоқа тизими ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали мулоқоти ташкил этилди.
Ушбу онлайн мулоқот Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамкорлигида хориждаги ўзбекистонлик ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини йўлга қўйиш, уларни мамлакатимизда ёш кадрларга яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш, хорижда олган билим ва тажрибаларини юртимизда амалга оширишда кўмаклашиш, хориждаги салоҳиятли ёшларни аниқлаш ва уларни юртимиз соҳаларини ривожлантиришга истиқболда жалб қилиш, хориждаги ёшларнинг имкониятларидан фойдаланиб Қашқадарё вилоятининг туристик, иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш, ёшларнинг таълим йўналишларидан келиб чиқиб уларни вилоятдаги шу йўналишда фаолият олиб борадиган тегишли давлат органларига бириктириш ва ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўриш мақсадида ташкил этилди.
Мазкур мулоқотда Россия, Германия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон давлатларида истиқомат қилаётган вилоят ёшлари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ташкил қилинган студиялар орқали, шунингдек АҚШ, Австралия, Дания ва жаҳоннинг турли мамлакатларида фаолият олиб бораётган қашқадарёлик ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар етакчиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали олиб узатилди. Юқорида қайд этилган давлатларда меҳнат қилаётган, ўқиётган 129 нафар қашқадарёлик ёшлар мулоқотда иштирок этиш истагини билдириб рўйхатдан ўтган эди.
Тадбирда масъулларга хорижда таҳсил олаётган ёшларни мутахассислиги бўйича давлат идораларининг вилоятдаги бўлинмаларига бириктириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилди. Мулоқот натижаларига кўра, вилоят раҳбарияти томонидан ҳудудий даражада амалга оширилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар, шунингдек халқаро даражада ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан Ҳукумат раҳбариятига таклиф киритилиши белгилаб олинди. Ёшлар ва ҳоким мулоқоти вилоят ҳокимиятининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали мунтазам давом этиши эълон қилинди.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026