9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари томонидан вилоятдаги қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳарбий хизматчиларимизнинг бу ташаббуси ҳақиқатан ҳам ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш билан бир қаторда ҳарбий хизматчиларимизнинг халқ дарди билан яшаётганлигининг ёрқин намунаси дейишимиз мумкин.
Чунки ўша қабристонда шу маҳалла фуқароларининг яқинлари дафн этилган. Яқинлари қабрларининг обод қилинаётганлигини кўриб, маҳалла фуқаролари ҳам бу хайрли ишларда жонбозлик кўрсатишмоқда. Албатта, ҳарбий хизматчиларимизнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши вакили Ш.Алланов.
Ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари эртага – 29 апрель куни ҳам қабристонларни ободонлаштириш ишларини давом эттиради.