Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропортида 8 ойлик бола ишга олинди
Бир қарашда бу янгилик кўпчиликка ижобий кайфият улашадигандек: суратда 8 ойлик Муҳаммад Ал-Ҳошимий — Дубай Фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғининг ўғли ва тарихдаги энг ёш ишга олинган ходим. Болакай учун махсус мутахассислик ўйлаб топишди - "бахт бўйича мутахассис".
Болакай акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди, бироқ у аксариятда норозилик кайфиятини уйғотди ва бироздан сўнг ўчириб ташланди.
Ноодатий бандлик шаклига ҳатто Абу-Даби прокуратураси ҳам қизиқиш билдирди - айни дамда прокуратура бандликнинг бундай кўриниши қанчалик қонуний эканига доир тергов ишларини олиб бормоқда.