Жаҳон | 20:01 / 29.04.2018
14669
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ИШИДга алоқадор 19 россиялик аёл умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Фото: AFP 2018 / Ammar Karim

Ироқ суди 19 нафар россиялик аёлни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали хабар берди.  

Уларнинг барчаси ИШИД террорчилик гуруҳида иштирок этишда айбланмоқда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Апрелда Ироқнинг марказий жиноят суди 7 нафар хорижлик, жумладан 2 россиялик аёлни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Ироқ турмаларида Россия фуқароси эканлиги тахмин қилинаётган 50-70 аёл қолмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид