16:42 / 29.04.2018
27408

Тошкент вилоятида ҳайдовчи туман ЙҲХБ бошлиғига тан жароҳати етказди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Саримсоқов 2018 йил 14 апрель куни соат 08:30ларда хизмат вазифасини Оққўрғон тумани марказий деҳқон бозори бўйлаб олиб бораётганда, Қуйи Чирчиқ тумани, Қизилшарқ қишлоғи, Бешовул кўчасида яшовчи 1994 й.т А.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини тўхтатиш тақиқланган жойга келиб тўхтаб турганлиги ҳолати юзасидан тегишли чора кўри шучун автомашинанинг олдига келган.

Шунда А.И. автомашинани ҳаракатга келтириб, дастлаб 3 метр масофада орқага ҳаракатлантириб, сўнг олдинга силжиганида А.Саримсоқов А.И.нинг автомашинасини олди эшигида ушлаб ичкарисига кирган ҳолда автомашинани тўхтатишга ҳаракат қилган вақтда А.И. бошқарувидаги автомашинани ҳаракатга келтириб, чамаси 200 метр масофагача А.Саримсоқовни автомашинага осилган ҳолатда ёнма-ён ҳаракатланиб кетиши натижасида унга тан-жароҳат етказиб, унинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, А.Саримсоқовнинг олган тан-жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича енгил тан-жароҳати тоифасига кириши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 27 апрель куни Оққўрғон тумани прокуратураси тергов бўлими томонидан А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 219-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Top