Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирилди
Оққўрғонда келин-куёвни олиб кетаётган вертолёт ва еттита Captiva иштирокида тўй кортежи уюштирилди. Кортеж иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда куёв келинни уйдан вертолётда олиб кетаётгани, ортидан еттита Captiva автомобили кортежи ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, воқеа Оққўрғон туманида содир бўлган. Кортеж йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит берган.
Ҳайдовчиларга нисбатан 129-модда (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:29 / 11.06.2026