Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади
Ижтимоий тармоқларда 9-синф ўқувчиси информатика ўқитувчиси томонидан калтаклагани видеоси тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Болалар омбудсмани Тошкент вилояти Оққўрғон туманида мактаб ўқувчиси ўқитувчи томонидан калтаклангани юзасидан маълумот берди.
Ўқувчининг калтакланиши тасвирланган ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Маълум қилинишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 9 октябрь куни Оққўрғон туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси М.А. (1990 йилда туғилган эркак) мазкур фандан қўшимча дарс ўтаётган вақтида 9-синф ўқувчиси вояга етмаган Қ.С. (2009 йилда туғилган ўғил бола) дарс жараёнида ўқитувчини гўёки чалғитгани туфайли ўқитувчи Қ.С.ни ҳақорат қилиб, уриб дўппослаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган Қ.С.га нисбатан жароҳат даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Аввалроқ Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтаклангани, Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
10:22 / 06.03.2026