Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида 29 апрель куни соат 10.50ларда, Ғиждувон туманида яшовчи, Ж.М. бошқарувидаги “Сетра” русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 319-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетиши натижасида автобус йўл четига чиқиб ёнбошлаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Ҳодиса натижасида автобусда йўловчи сифатида кетаётган 49 нафар йўловчидан 4 нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда қолган 19 нафар йўловчи жароҳатланмаган.
Мавзуга оид
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026
Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида иштирок этди
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
17:40 / 30.04.2026