Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун банкларга жарима солишни таклиф этмоқдалар
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга киритиладиган қўшимчалар муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банкка банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлаш топширилган.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳа билан ҳужжатда назарда тутилган жарима санкциялари рўйхатини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, қуйидаги санкцияларни алоҳида бўлимда белгилаб қўйиш таклиф этилган.

Маълумот учун. Низомда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган банкларга нисбатан жарима санкцияларини Марказий банк қўллайди. Бугунги кунда ҳужжатда қуйидаги қоидабузарликлар учун жарималар назарда тутилган:
• мажбурий резерв талаблари нормалари ва белгиланган иқтисодий нормативлар;
• марказлаштирилган кредитлар ва қайта молиялаштириш кредитларидан фойдаланиш қоидалари, шунингдек улар бўйича маржалар;
• тўлов интизоми;
• валюта операциялари ўтказиш тартиби;
• статистик ҳисобот тақдим этиш тартиби;
• нақд пул тушумини қабул қилиш тартиби ва Марказий банк кўрсатмалари.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:21 / 09.05.2026
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
10:38 / 21.04.2026