Жаҳон | 11:49 / 30.04.2018
6423
1 дақиқада ўқилади

Мун Чжэ Ин рейтинги Ким Чен Ин билан учрашувдан сўнг юқорилади

Фото: AP

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг рейтинги КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан тарихий учрашувдан сўнг ўсди. Бу ҳақда «Рёнхап» Realmeter компанияси сўрови маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Хусусан, бир ҳафта давомида давлат раҳбари рейтинги 2,2 фоиз пунктига юқорилади – эндиликда жанубий кореялик фуқароларнинг 70 фоизи унинг сиёсатини маъқулламоқда.

Realmeter маълумотларига кўра, Мун Чжэ Ин ишини маъқуллайдиганлар фоизи тўрт ойлик максимумга етди.

Шу билан бирга, фуқароларнинг 24,4 фоизи давлат раҳбари қандай ишлаётганидан норози бўлиб турибди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид