Жамият | 12:47 / 01.05.2018
4733
9 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида маҳаллий бюджетнинг 1-чорак даромадлар режа кўрсаткичи ортиғи билан бажарилди

Фото: KUN.UZ

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Давлат бюджети даромадлар тушумини кўпайтириш, қўшимча солиқ захираларини излаб топиш орқали солиқ базасини кенгайтириш юзасидан берган топшириқларидан келиб чиқиб, вилоят маҳаллий бюджетига 2018 йил давомида туширилиши мумкин бўлган қўшимча даромадларнинг 7 та йўналишлари ва 14 та манбалари кесимидаги ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланди.

Ушбу йўналишлар асосида 2018 йилда вилоят маҳаллий бюджетига жами 221 млрд.сўм қўшимча даромадлар туширилиши режалаштирилган.

Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида молия ва солиқ идоралари ҳамкорлигида даромадлар базасини кенгайтириш ва қўшимча солиқ захираларини излаб топиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят маҳаллий бюджетининг 1-чорак даромадлар режа кўрсаткичи 273,2 млрд.сўм белгиланган ҳолда, чорак якуни билан маҳаллий бюджетга 332,0 млрд.сўм маблағ туширилди ёки режа кўрсаткич 58,8 млрд.сўм (121,5 фоиз) ортиғи билан бажарилишига эришилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 445-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан қўшимча солиқ захираларини излаб топиш бўйича кўрилган чоралар ҳисобига жорий йилнинг 1-чораги Март ойининг ўзида қарийб 25,4 млрд.сўмлик солиққа тортиладиган қўшимча маблағлар аниқланди ва ундирилди.

Жумладан,

  • Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини кадастр нархидан келиб чиқиб солиқ ҳисоблаш орқали тушумни кўпайтириш ҳисобига 852,7 млн.сўм;
  • Бозорлар ва автотураргоҳлардан бюджетга даромадлар тушумини кўпайтириш ҳисобига 251,7 млн.сўм;
  • Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни аниқлаб солиққа тортиш ҳисобига
    164,5 млн.сўм;
  • Камерал назорат билан солиқ базасини қамраб олишни кўпайтириш ҳисобига 6,9 млрд.сўм;
  • Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини судгача ундирувини тўлиқ таъминлаш ҳисобига 6,2 млрд.сўм;
  • Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари ва бошқа ташкилотлар томонидан ундириладиган тўловларни бюджетга тўлиқ ўтказилишини таъминлаш ҳисобига 607,9 млн.сўм;
  • Фаолиятини тўхтатган корхоналарни тиклаш, молиявий соғломлаштириш ҳамда янги лойиҳаларни ишга тушиши ҳисобига
    556,2 млн.сўм;
  • Текшириш натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқларни ундириш ҳисобига 1,1 млрд.сўм;
  •  Аҳолига етказиб берилган табиий газ қийматидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғини ҳудудга тўлаш ҳисобидан
    6,8 млрд.сўм;
  • Янги яратилган иш ўринлари ҳисобига (даромад солиғи ундирилишини) 1,9 млрд.сўм қўшимча даромадлар заҳираси аниқланди ва ундирилди.

Бюджетга даромадларнинг ортиқча туширилишига (56.8 млрд.сўм) қўшимча маблағларни аниқлаш (25,4 млрд.сўм) ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ортиши ва марказлашган маблағлар ҳисобидан Пахтасаноат ва Дон маҳсулотлари корхоналари учун маблағларнинг ажратилиши имкон яратилди.

Бугунги кунда Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш юзасидан ҳудудий молия ва солиқ идоралари томонидан ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

2018 йил маҳаллий бюдежтни шаклланиши бўйича

Андижон вилояти 2018 йил маҳаллий бюджет параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли, Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги 106/26-5-сонли, вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 декабрдаги 866-қ сонли қарорлари ҳамда Бюджет Кодекси талаблари асосида шакллантирилди.

Бюджет харажатларини халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш мақсадида, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджет харажатларни режалаштиришда адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилиш талаблари йўлга қўйилмоқда.

Мисол учун, бюджет харажатларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида, 2018 йилда ажратилган бюджет маблағларидан келиб чиқиб, 2018 йилнинг 13 февраль куни Андижон вилояти халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссиясига, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси вилоят Кенгашига,
Халқ Демократик Партияси вилоят Кенгашига, Миллий тикланиш Демократик Партияси вилоят Кенгашига ҳамда Адолат СДП вилоят Кенгашига тегишли хатлар юборилди.

Шунингдек, Маҳаллий бюджет харажатларни режалаштиришда адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик принсипларига риоя қилган ҳолда, депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилиб, маҳаллий бюджетларни шаклланиши ва унинг ижроси бўйича маълумотларни газеталарда, интернетда (Kun.uz) ҳамда оммавий ахборот воситаларида, молия бош бошқармасининг веб-сайтларида кенг ёритиб борилмоқда.

Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йилда Халқ Депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлар доирасида ижро этилмоқда.

Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устувор йўналишлари борасида бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий нафақалар, Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилди.

Вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йил 1-чорак ижроси 560 млрд. 103 млн.сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан 95,3 фоизга бажариди. Жумладан,

- Умумий таълим соҳаси муассасаларига 281.3 млрд.сўм миқдорида, 96,6 фоизга,

- Соғлиқни сақлаш соҳаси муассасаларига 130,5 млрд.сўм миқдорида, 97,1 фоизга,

- Маданият, спорт ва фан соҳаси муассасаларига
12 млрд.сўм, ёки режага нисбатан 98.8 фоиз миқдорида,

- Бошқарув органлари соҳаси муассасаларига 16,4 млрд.сўм миқдорида, 97.9 фоизга

- Марказлашган инвестиция харажатларига 22,4 млрд.сўм миқдорида, 92,8 фоизга

- Иқтисодиёт харажатларига 11 млрд.сўм миқдорида ёки режага нисбатан 96,4 фоизга

- Шунингдек, Аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ёки ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларга
29,4 млрд.сўм миқдорида маблағларни молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида 82.7 км ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 20 та янги сув қудуқлари қуриш ҳамда реконструкция ишлари якунига етказилиб, бюджетдан 3,5 млрд.сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

Шунингдек, аҳолини табиий офатлардан сақлаш тадбирлари доирасида "Тентаксой", “Майлисой” ҳамда "Қорадарё" қирғоқларини айрим ҳудудларида мустахкамлаш ишлари амалга оширилиб, 1 млрд. 178 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

2018 йил хар бир чорак якуни билан маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ортиғи билан бажариш ҳамда жорий йил харажатлари режаси ижросини сифатли таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари бўйича бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг жорий ҳамда капитал тамирлаш, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилди. Жумладан;

Халқ таълими соҳасидаги муассасаларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу амалга оширилган ишларга  1 млрд. 876 млн.сўм хамда капитал таъмирлаш харажатларига 2 млрд. 445 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Бундан ташқари муассасаларида тарбияланаётган болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатларига 3 млрд.
125 млн.
сўм, кийим-кечак сотиб олиш харажатлари учун
48 млн.сўм, мебель ва офис жиҳозлари сотиб олиш харажатларига 788 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Мактабгача таълим соҳасидаги муассасаларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу амалга оширилган ишларга 2 млрд. 51 млн.сўм хамда капитал таъмирлаш харажатларига 905 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатларига 4 млрд. 414 млн.сўм, кийим-кечак сотиб олиш харажатлари учун 104.5 млн.сўм ҳамда мебель ва офис жиҳозлари сотиб олиш харажатларига 377 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига муассасаларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу амалга оширилган ишларга 1 млрд. 225 млн.сўм хамда капитал таъмирлаш харажатларига 3 млрд. 021 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Ҳудди шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатларига 3 млрд. 428 млн. сўм, кийим-кечак сотиб олиш харажатлари учун 66.5 млн.сўм, дори-дармон харажатларига 4 млрд. 258 млн.сўм ҳамда мебель ва бошқа жиҳозларлар сотиб олиш харажатларига 1 млрд. 358 млн.сўм миқдорида бюджет маблағлари сарфланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид