Жамият | 19:36 / 01.05.2018
9538
6 дақиқада ўқилади

Архитектура қурилиш коллежи талабалари орасида КНАУФ комплекс тизимларини қўллаш асосидаги қуруқ қурилиш бўйича 5-ҳудудий касб маҳорати танлови ўтказилди

27 апрель куни Тошкент архитектура қурилиш коллежида талабалар орасида қуруқ қурилиш бўйича касб маҳорати 5-ҳудудий танлови бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистондаги КНАУФ ва ЎМКТ Марказидир. Ушбу танловни ўтказишдан мақсад – ишчи касбларни оммалаштириш ва мутахассислар касбга оид тайёрлови даражасини оширишни қўллаб-қувватлашдир.

Фото: КНАУФ

Танлов якунларига кўра, биринчи ўринни Марғилон қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси эгаллади. Ғолиб жамоа Украинада бўлиб ўтиши кутилаётган маҳорат халқаро танловида иштирок этади. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Бухоро вилоятининг Жондор қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ва Тошкент архитектура қурилиш касб-ҳунар коллежлари вакиллари эгаллашди.

Танловда  иштирок этиш учун икки иштирокчи – ўрта профессионал ўқув муассасанинг 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўқувчилари ҳамда битта ҳамроҳ шахсдан ташкил топган жамоалар қабул қилинади.  Бунда ғолиб 1-ўринни қўлга киритади, совриндорлар эса 2- ва 3- ўринларни эгалашади.  Ϝолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Танлов технологиялар ва қатор қўшимча мезонларга амал қилиб бажариладиган ишларни баҳолаш билан борадиган, назарий ва амалий топшириқларни бажаришни кўзда тутувчи юзма-юз мусобақа саналади.

Тадбир доирасида “КНАУФ ГИПС” МЧЖ Марказий таълим бўлимининг Россия бўйича бўлинмаси раҳбари Парикова Е.В. иштирокида конференция ўтказилди.

Фото: КНАУФ

“Йилдан йилга КНАУФ танловларига қизиқиш ортиб бормоқда. Иштирокчиларнинг тайёргарлик даражасида сезиларли ўсиш, маҳоратларини кўрсатишга бўлган самимий уринишлар ва жамоавий ишга ҳаяжон билан ёндашаётганликларини кўришимиз мумкин. Қурилиш соҳасида оммавий уринишлар ва ёш мутахассисларни оқилона рағбатлантириш орқали яқин келажакда юқори натижаларга эришишимиз мумкин”, - дейди КНАУФ Ахборот ва маслаҳат маркази раҳбари Санжар Атаев.

Танлов қатнашчилари юқори даражадаги назарий ва амалий тайёргарлик, касбий маҳоратлари, меҳнатнинг юксак маданияти, касбий атамалар бўйича билими, замонавий қурилиш тезнологияларини амалда қўллай олиш маҳорати, шу жумладан асбоблар ва материаллардан фойдалана олиш ва меҳнат фаолиятини тўғри ташкил этиш кўникмаларини кўрсата олишлари лозим.

2014, 2015, 2016 ва 2017 йилларда Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Марғилон шаҳарларида, КНАУФ компанияси томонидан Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази кўмаги остида касб маҳорати ҳудудий танлови олдин тўрт марта ташкил этилган. Танловлар ушбу мутахассислик иштирокчиларининг тайёргарлик даражаси юқори эканлигини кўрсатди.

Тадбирга тайёргарлик ва уни ўтказиш ишларини ЎМКТ Маркази, Тошкент архитектура қурилиш коллежи ва КНАУФ компанияси ходимлари кирадиган ташкилий қўмита амалга оширдилар.

Маълумот учун:

2014 йил Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва “КНАУФ ГИПС БУХОРО” МЧЖ ХК ўртасида Ўзбекистонда қурилиш соҳаси учун кадрларнинг касбий таълими ва тайёргарлиги борасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Фото: КНАУФ

“Қурилиш-пардозлар ишлари устаси” йўналиши иштирокчиларида амалий кўникмаларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик ушбу келишувнинг муҳим қисми ҳисобланади. Кўпинча курс таркибига КНАУФ комплектли тизимлари монтажи технологиялари киритилган. Ҳозирги пайтда ушбу мутахассислик бўйича Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги қурилиш коллежларида ўқитилмоқда.

Қурилиш коллежлари талабалари ўртасидаги касб маҳорати танловлари меҳнатнинг илғор усуллари ва методлари, прогрессив технологияларни кенг ёйиш ва олиб киришга, касбий тайёргарлик сифатини оширишга, шахс ва унинг ижодий қобилиятлари ривожланишига, танлов иштирокчиларининг энг яхши ўзига хос хусусиятларини намоён бўлишига, шунингдек ишчи касбларнинг оммалашувига ёрдам берадиган меҳнат мусобақасининг янада амалий кўриниши ҳисобланади.

Ўзбекистонда КНАУФ

Қурилиш молларининг дунёдаги йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган КНАУФ компанияси инновацион қуруқ қурилиш технологияларининг ишлатилиши билан боғлиқ бўлган янги қурилиш соҳасини ўқитишда етакчи бўлиб улгурди. МДҲ давлатларида КНАУФ ўзининг меҳнат фаолиятини бошлагандаёқ у замонавий қурилиш технологиялари ва материаллари билан ишлайдиган мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш тизимига сармоя киритди. Ушбу ёндашув компания ғояларининг бир қисми - фирмага ўз маҳсулотини ишлатишда юқори сифат билан таъминлайдиган “КНАУФ комплектли тизимлари”нинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

2005 йил кузида КНАУФ фирмаси “Бухорогипс” ОАЖ акцияларининг давлат пакетини қўлга киритиш танловида ютиб чиқди ва фонд бозорида ушбу жамиятнинг акцияларини сотиб олгач назорат пакети эгасига айланди.  КНАУФ иш бошлаши билан корхонада янгиланиш бошланди: ташқи кредит қарздорлиги тўланди, ишчилар олдидаги қарздорлик ҳам бартараф этилди, ишлаб чиқаришни тиклаш ва модернизация қилиш бўйича инвестицион дастур ишлаб чиқилди ва амалда жорий қилинди.

Фото: КНАУФ

2009 йил октябрда “Бухорогипс” корхонасида гипс асосида КНАУФ оммабоп қуруқ қурилиш аралашмасини ишлаб чиқариш бошланди: КНАУФ-Ротбанд, КНАУФ-Фуген, КНАУФ-Перлфикс ва КНАУФ-Сатенгипс. 2012 йилда НР-Старт ва МП-75 сувоқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2014 йилда ассортимент юқори сифатли Ротбанд-Финиш шпаклёвкалари чиқариш билан кенгайтирилди.

Бутун дунёда, МДҲда ва Ўзбекистондаги КНАУФ жамоаси ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги сайтлардан олишингиз мумкин: www.knauf.uz , www.knauf.ru  , www.knauf.com .

Мавзуга оид