Ўзбекистон | 23:08 / 01.05.2018
5987
2 дақиқада ўқилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги муаммоларнинг янги базасини ташкил этиш ва уларни ҳал қилишни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатимизнинг инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш мақсадида инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг иш фаолиятлари самарадорлигини инновацион ёндашув орқали оширишга кўмаклашиш вазирликнинг вазифаларидан бири этиб белгиланган. 

Инновацион Ривожланиш вазирлиги бу борада янгича ёндашувни тақдим этмоқда, яъни юртимиздаги барча вазирлик, ташкилот, муассаса вакиллари мавжуд муаммолар ҳақида Инновацион вазирлик тавсия қилаётган электрон манзилга ташриф буюриб, худди рўйхатдан ўтиш тизими сингари осонгина ёзиб қолдиришлари мумкин. Вазирлик ходимлари эса уни ўрганиш билан чегараланиб қолмай, умумий базани ҳам ташкил этишади. Бундан ташқари, бу тизимнинг яна бир муҳим жиҳати борки, инсонларга катта қулайлик яратилади. Ортиқча сарф-харажат, қоғозбозлик ва муҳими ўз вақтларини тежашлари мумкин. 

   Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир қатор соҳалардаги долзарб муаммолар базасини шакллантирмоқда. Мурожаат этувчилар 2018 йилнинг 7 майига қадар ўз ташкилотлари соҳаси доирасида (bit.ly/muammolar) интернет манзили орқали долзарб муаммоларни белгилаб беришлари мумкин.  

Мавзуга оид