Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2024 йилларда давлат ижтимоий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ихтисослаштирилган мактабгача ва ўрта таълим ташкилотлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларини таъмирлаш бўйича манзилли дастурнинг асосий параметрлари тасдиқланди. Уларда 142 та ижтимоий объектлар учун 150 млрд сўм ажратилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, 2023 йилда умумий қуввати 3 минг ўринли 14 та тиббий-ижтимоий муассасалар (реабилитация ва протезлаш марказлари ва санаторийлар) таъмирланади.

2023-2024 йилларда 7 та болалар уйида жами 7,1 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилади.