Жамият | 08:35 / 01.05.2018
4343
1 дақиқада ўқилади

“Ласетти” олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар ўзлаштирган шахс ушланди

Иллюстратив фото/poluchenie-kreditov.ru

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2018 йил  17 март куни Г.Ж. мурожаат қилиб, 2017 йил сентябрь ойида унинг уйида таниши, Тўмарис кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, Ф.Х. унга “Ласетти” русумли автомашинасини олиб беришини ваъда қилиб 10 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Ф.Х. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид