Миллий гвардия ходими Сирдарёда катта ўғирликни фош этди
Куни кеча ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тунги хизматни олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти 86528-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси томонидан қўлида қоп бўлган шубҳали шахс тўхтатилган. Унинг шахси аниқлаштирилганда 1990 йилда Бахт шаҳрида туғилган, фуқаро Л. У. эканлиги маълум бўлган. Бу ҳақда KUN.UZ'га Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.
У сўров жараёнида Гулистон шаҳар 3-мавзесида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотларини совитиш ва сақлашга ихтисослаштирилган “Грин лайн” МЧЖ биносига деразани бузиш йўли билан кириб, у ердаги сақланаётган пулларни ўғирлаб кетаётганлиги маълум бўлди. Жиноятчи ушланган заҳотиёқ бу ишидан пушаймонлигини билдирган.
Қопда ҳар хил купюрадаги жами 37 300 200 сўм пул маблағлари мавжудлиги аниқланди. Мазкур иш бўйича дастлабки суриштирув-тергов ишлари олиб бориляпти.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024