Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги кўприк қачон фойдаланишга топширилиши маълум қилинди
Тошкент шаҳрининг Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги кўприк жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар беради.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприк қурилиш трести» корхонаси мутахассислари томонидан қурилаётган кўприкнинг умумий узунлиги 667,5 метрни ташкил этади.
Кўприкнинг эстакада қисмининг узунлиги 488,5 метр бўлиб, баландлиги 8, кенглиги 24,5 метрни ташкил этади. Иншоот жами 21 та устун устида барпо этилмоқда. Бу ерда пиёдалар учун ҳам қатор қулайликлар яратилади. Хусусан, умумий узунлиги 124 метр бўлган иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилади, шунингдек, ёши кекса ва ногиронлар учун махсус лифт ҳамда эскалатор ўрнатилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026