Ўзбекистон | 14:39 / 01.05.2018
7509
1 дақиқада ўқилади

“Ўзсаноатқурилишбанк” ташқи молиявий бозорга чиқди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Тожикистоннинг “Ориенбанк”и билан имзолаган битими бўйича “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 миллион долларлик биринчи транзакцияни амалга оширди.

Имзоланган банклараро битимга кўра, Ўзбекистон банки илк бор хорижий банкка Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини молиялаштириш учун кредит линиясини тақдим этди.

Яқин вақтларда банк томонидан ўзбек товарлари ва хизматлари экспортини рағбатлантиришга қаратилган узоқ муддатли кредит линияларини тақдим этиш дастурини жорий қилиш режалаштирилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан тақдим этилаётган мазкур банк инструменти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг ташқи бозорлардаги рақобатдошлиги ва экспорти ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид