Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раислари ва котибларига иш ҳақи тайинлаш тартиби ўзгартирилди
Фото: Uza
“Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги ахборот хизматига кўра, ушбу ҳужжатга биноан, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида номи қайд этилган 1996 йил 10 декабрдаги қарорининг 2-банди учинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташланди. Яъни, “Бунда шунга амал қилинсинки, иш ҳақи (маош) ҳудудларида камида 500 оила яшайдиган маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқол)ларига ва котибларига тайинланади”, деган қоида ўз кучини йўқотди.
Бу билан 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳам ташкил этиладиган маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқол)ларига ва котибларига иш ҳақи тайинлашнинг ҳуқуқий механизми яратилди.
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва бундай қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларни аниқлаш, болали оилаларга нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:31 / 19.09.2025
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри шакллантирилади
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
13:42 / 19.07.2025