“Реал” Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рекордни ўрнатди
Чемпионлар лигаси 1-яримфиналининг жавоб учрашувида Мадриднинг “Реал”и “Бавария” билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилиб, 1-ўйиндаги ғалабаси (1:2) эвазига мусобақа финалига йўл олди.
“Реал” мусобақанинг финалига 7-марта чиқа олди ва бу кўрсаткич бўйича рекордчига айланди. Мадрид клуби 1998, 2000, 2002, 2014, 2016, 2017 йилларда финалда ўйнаган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. Бу борада ундан кейинги ўринларни “Ювентус” ва “Милан” эгалламоқда, бу клублар мусобақанинг финалига 6 мартадан чиқишган.
“Юве” мусобақанинг 1996, 1997, 1998, 2003, 2015, 2017 йиллардаги финалларида иштирок этиб, шундан фақат бирида – 1996 йилда ғолиб бўлган. “Милан” эса Европа клублари ўртасидаги энг нуфузли мусобақасининг 1993, 1994, 1995, 2003, 2005, 2007 йиллардаги финалларида иштирок этиб, 3 марта ғолиб бўлган (1994, 2003, 2007 йиллар).
“Реал” энди финалда “Рома”-“Ливерпуль” жуфтлигининг ғолиби билан ўйнайди. Финал учрашуви Киевдаги “Олимпийский” стадионида 26 майда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:06 / 06.10.2024
«Реал»да қўрқинчли жароҳат, Англияда пешқадамларнинг муаммолари. Кун ўйинлари
10:48 / 04.10.2024
Галактикос 2.0. «Реал»нинг натижалари қанчалик хавотирли?
11:22 / 03.10.2024
«Реал», «Бавария» ва «Атлетико» ютқазди, «Ювентус»да даҳшатли камбэк. ЕЧЛда сенсациялар куни
11:34 / 30.09.2024