Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Намангандаги айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.
Тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиб бериш, хусусан, қарийб 60 минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Қайд этилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026