«Рома» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ярим финал Чемпионлар лигаси тарихида энг сермаҳсул бўлди. Икки учрашув якунига кўра 13та гол урилди.
Биринчи ўйин Ливерпулда 24 апрель куни бўлиб ўтди ҳамда мезбонларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. «Ливерпуль» таркибида Садио Мане, икки маротабадан Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино гол урди. Меҳмонлардан эса Эдин Джеко ва Диего Перотти ўз номини таблога ёздириб қўйди.
2 май куни бўлиб ўтган иккинчи ўйинда «Рома» 4:2 ҳисобида устун келди. Италия жамоа таркибида Эдин Джеко, икки марта Ража Найнгголан гол урди, Жеймс Милнер эса автогол қайд этди. «Ливерпуль»да Садио Мане ҳамда Жоржиньо Вейналдум гол киритди.