Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан vs Клопп: мураббийлар финалларда қандай натижа кўрсатган
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг кубок мусобақалари финалларидаги натижалари мақтангудек эмас.
Немис мутахассиси ўз фаолиятида 6 марта ҳал қилувчи баҳсларда иштирок этиб, атиги бир марта ғалаба қозонган.
1. 2012, Германия кубоги, Боруссия Д – Бавария 5:2
2. 2013, Чемпионлар Лигаси, Боруссия Д – Бавария 1:2
3. 2014, Германия кубоги, Боруссия Д – Бавария 0:2
4. 2015, Германия кубоги, Боруссия Д – Вольфсбург 1:3
5. 2016, Англия Лигаси кубоги, Ливерпуль – Манчестер Сити 1:1 (пен. – 1:3)
6. 2016, Европа Лигаси, Ливерпуль – Севилья 1:3.
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан эса аксинча, уч йиллик фаолиятида 7 марта финалда ўйнаган бўлса, барчасида ғалаба қозонган.
Мутахассис ҳисобида Чемпионлар Лигасидаги 2та (2016, 2017), УЕФА Суперкубогидаги 2та (2016, 2017), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги 2та (2016, 2017) ва Испания Суперкубогидаги (2017) ғалабалар бор.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала мутахассис 26 май куни Чемпионлар Лигаси финалида тўқнаш келишади.
Мавзуга оид
19:48 / 06.07.2026
«Қизил чизиқдан ўтилди». УЕФА Инфантинони ағдармоқчи
10:05 / 04.07.2026
Германия терма жамоасига Клопп келиши мумкин
02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
02:38 / 07.05.2025