Спорт | 20:51 / 03.05.2018
11262
1 дақиқада ўқилади

Жунейт Чақир Чемпионлар Лигаси финалини бошқариши мумкин

Фото: Diario AS

«Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалини бошқаришга 6 нафар ҳакам даъвогарлик қиляпти, деб ёзади Tribuna.uz сайти.

Кенгайтирилган рўйхатга Бьорн Куйперс (Голландия), Клеман Турпен (Франция), Жунейт Чақир (Туркия), Йонас Эрикссон (Швеция), Феликс Брих (Германия) ва Дамир Скомина (Словения) киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Жунейт Чақир яримфиналдан ўрин олган «Реал» - «Бавария» (2:2) ўйинида ҳам ишлаган эди.

Чемпионлар Лигаси финали 26 май куни ўтказилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид