Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари бўйича брифинг ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 май куни “Адлия ахбороти” номли брифинг ташкил этилади. Бундай брифинг ўз форматига кўра вазирлик томонидан илк бор ўтказилмоқда.
Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида
шу жумладан муҳим ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилади. Хусусан, давлат раҳбарининг “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа ҳужжатлари, ҳукуматнинг “Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қарорлар ҳақида маълумотлар берилади
Шунингдек, брифингдан сўнг маълумотларга кўра Президент томонидан янги имзоланган ўта муҳим ҳужжат ҳақида пресс-конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Брифинг Тошкент шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 16-уйда ўтказилади.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026