Жаҳон | 10:44 / 04.05.2018
5292
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландиянинг АҚШдаги ҳарбий атташеси элчихона ҳожатхонасида яширин суратга олишда айбланди

Янги Зеландиянинг АҚШдаги ҳарбий атташеси ва ҳарбий-денгиз кучлари коммодори Альфред Китинг Вашингтондаги элчихона ҳожатхоналаридан бирида видеоёзувга олиш камерасини махфий тарзда ўрнатишда айбланмоқда. Бу ҳақда New Zealand Herald хабар берди.

Дипломатик миссия ҳожатхонасидаги камера 2017 йилнинг июлида топилган. Ҳодисани суриштирувдан ўтказиш учун Янги Зеландия полицияси ходимлари АҚШга етиб келишди, натижада Китингга фотосуратлар олиш мақсадида ноқонуний суратга тушириш бўйича айблов қўйилди.

Китинг Янги Зеландияга қайтиб кетди ҳамда эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Суд эшитувлари давомида унга жараённи ёритиш чоғида ўз исмини ошкор қилмаслик бўйича илтимос юзасидан рад жавоби берилди. Китинг элчихонадаги ва америкалик ҳамкасблар билан мудофаа бўйича масалаларни муҳокама қилишда мамлакатнинг энг юқори мансабли ҳарбийси саналади. У бир ярим йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Мавзуга оид