Ҳиндистон шимолий туманларида кузатилаётган кучли қум бўрони ва ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 127 кишига етди, юзлаб инсонлар жароҳат олди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти – 73 киши – Уттар-Прадеш штатида истиқомат қилади. Машҳур Тож Маҳал жойлашган Агра округининг ўзида табиий офат туфайли 46 киши ҳалок бўлди.
Нашр маълумотларига кўра, қўшни Ражастонда 39 киши ҳаёт билан видолашди, етти киши - Телинганда, тўрт - Уттаракхондда, яна икки нафардан – Жаркхонд ва Панжобда.
"Бетон иморатлар худди карта уйчаларига ўхшаш тарзда бир бирининг устига қуриб ташланган. Дарахтлар, ёритиш устунлари – бир неча метрдан юқори бўлган барча нарса шамол билан қўпориб ташланди. Биз уйлар вайроналари остидан жабрланганларни чиқариб олдик ҳамда уларни мотоциклларда яқин орада жойлашган шифохоналарга олиб бордик", - дея айтиб ўтди маҳаллий полиция вакили Нарендра Шарма.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда қум бўрони туфайли қарийб 110 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.