Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада 119 полициячи турли жиноятларни содир этиш гумони билан ҳибсга олинди
Мексиканинг Пуэбла штати бош прокуратураси Сан-Мартин-Тексмелукан шаҳри полициясининг бирданига 119 нафар ходимини ҳибсга олди. Улар турли жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқдалар.
Universal порталининг маълум қилишича, қўлга олинганлар орасида шаҳар полицияси бошлиғи ва жамоат хавфсизлиги комиссари ҳам бор. Яна 4 полициячи бошқа полициячилардан улар аксилкоррупция текширувидан ўтмасликлари учун пора олишда айбланмоқда.
Қолган полициячилар лавозимларни ноқонуний йўл билан олиш ва бошқа жиноятларда гумон қилинмоқдалар.
Аввалроқ шаҳар полициясининг 185 ходими Пуэбла жамоат хавфсизлиги кучлари томонидан жиноий фаолиятга алоқадорлик гумони билан қуролсизлантирилган эди.