Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё кубоги -2019 қуръаси: Ўзбекистон мураккаб гуруҳдан жой олди
Бугун, 4 май куни БААнинг Дубай шаҳрида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Маълумки, ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан беллашадиган бўлди.
Қуръа натижалари қуйидагича бўлди:
А гуруҳи: БАА, Таиланд, Ҳиндистон, Баҳрайн
B гуруҳи: Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания
C гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин
D гуруҳи: Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман
E гуруҳи: Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР
F гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон
Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши 4таси плей-офф босқичига, 1/8 финалга йўл олади.
Мусобақа 5 январь - 1 февраль кунлари БААнинг 4та шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид
23:44 / 20.06.2026
Ўзбекистон-Португалия баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради
17:36 / 18.06.2026
Футболчиларимдан ғурурланаман, улар Колумбияга қарши яхши ўйнади - Каннаваро
17:21 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг мундиалдаги ўйинлари қайси мактабларда намойиш этилади – тўлиқ рўйхат
22:52 / 14.06.2026