KUN.UZ энг яхши брендлардан бири деб топилди
Тошкентда Миллий маркетинг маркази талқини бўйича «2017 йил бренди» биринчи мукофотининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг залида Миллий маркетинг маркази талқинига кўра «2017 йил бренди» мукофотининг биринчи совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«2017 йил бренди» мукофоти билан Ўзбекистон бозорида маркетингни муваффақиятли амалга ошираётган энг фаол компаниялар тақдирланди. Тадбир Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланди.
Лойиҳанинг мақсади - ички бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳаси, маркетинг ва реклама хизматлари бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш.
«Миллий маркетинг маркази» ассоциацияси 2018 йил март ойида DE FACTO маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда Ассоциация аъзолари, ҳамкорлар ва мутахассислар ўртасида онлайн овоз беришни амалга оширди. Овоз беришда жами 104 респондент иштирок этди. 2017 йилнинг энг яхши бренди ва энг яхши маркетинг ривожлантирилишини аниқлаш учун овоз бериш 17 йўналишда ўтказилди. Профессионал овоз бериш натижалари бўйича 34та ғолиб компания аниқланди.
Мукофот ташкилотчилари 17 йўналиш бўйича иккитадан ғолибни маълум қилишди:
1. Банк хизматлари – Энг яхши савдо маркаси Kapitalbank
2. Банк хизматлари – Энг яхши маркетинг ривожи Kapitalbank
3. Такси хизмати – Энг яхши савдо маркаси My Taxi
4. Такси хизмати – Энг яхши маркетинг ривожи My Taxi
5. Дераза ва профиллар – Энг яхши савдо маркаси Ekopen
6. Дераза ва профиллар – Энг яхши маркетинг ривожи Imzo
7. Шарбат ва нектарлар – Энг яхши савдо маркаси Bliss
8. Шарбат ва нектарлар – Энг яхши маркетинг ривожи Сочная долина
9. Ширин газланган ичимликлар – Энг яхши савдо маркаси RC Cola
10. Ширин газланган ичимликлар – Энг яхши маркетинг ривожи RC Cola
11. Маиший техника – Энг яхши савдо маркаси Samsung
12. Маиший техника – Энг яхши маркетинг ривожи Artel
13. Интернет провайдерлар – Энг яхши савдо маркаси EVO
14. Интернет провайдерлар – Энг яхши маркетинг ривожи EVO
15. Қаҳвахоналар – Энг яхши савдо маркаси Чайкоф
16. Қаҳвахоналар – Энг яхши маркетинг ривожи Black Bear Kofi
17. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш сервиси – Энг яхши савдо маркаси Le Bazar
18. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш сервиси – Энг яхши маркетинг ривожи My Taxi Express
19. Минерал сув – Энг яхши савдо маркаси Nestle
20. Минерал сув – Энг яхши маркетинг ривожи Family
21. Колбаса маҳсулотлари – Энг яхши савдо маркаси Rozmetov
22. Колбаса маҳсулотлари – Энг яхши маркетинг ривожи Rozmetov
23. Мобил операторлар – Энг яхши савдо маркаси Beeline
24. Мобил операторлар – Энг яхши маркетинг ривожи Beeline
25. Мобил телефонлар – Энг яхши савдо маркаси Samsung
26. Мобил телефонлар – Энг яхши маркетинг ривожи Samsung
27. Чакана фармацевтика савдо нуқталари – Энг яхши савдо маркаси OXYmed
28. Чакана фармацевтика савдо нуқталари – Энг яхши маркетинг ривожи OXYmed
29. Чакана тармоқлар – Энг яхши савдо маркаси Korzinka.uz
30. Чакана тармоқлар – Энг яхши маркетинг ривожи Korzinka.uz
31. Савдо-кўнгилочар марказлар – Энг яхши савдо маркаси Samarqand Darvoza
32. Савдо-кўнгилочар марказлар – Энг яхши маркетинг ривожи Samarqand Darvoza
33. Янгиликлар интернет нашри – Энг яхши савдо маркаси Gazeta.uz
34. Янгиликлар интернет нашри – Энг яхши маркетинг ривожи KUN.UZ
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналистика соҳасида «Олтин қалам» ХIII Миллий мукофотида Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди таъсис этган «Инновацион ғояларни тарғиб этган энг фаол журналист» номинациясида «Kun.uz» янгиликлар веб-сайти журналисти Азиз Қаршиев ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таъсис этган «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун» номинациясида «Kun.uz» сайти бош муҳаррири Умид Шермуҳамедов мукофотни қўлга киритди.
Мавзуга оид
16:41 / 31.08.2024
Роллс ва Ройснинг номи берилган бренд – қўлда йиғиладиган қимматбаҳо автомобил тарихи
09:00 / 17.08.2024
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар 1 миллион доллар миқдорида грант олади
08:18 / 24.07.2024
Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади
18:00 / 20.05.2024