Жаҳон | 15:04 / 05.05.2018
10145
1 дақиқада ўқилади

Литва президенти Путиннинг инаугурация маросимига таклиф этилмади

Фото: John Thys / AFP

Литва президенти Даля Грибаускайте ва мамлакатнинг Москвадаги элчиси Ремигиюс Мотузас Россия президенти Владимир Путиннинг 7 майга режалаштирилган инаугурацияси маросимига таклиф этилмади. Бу ҳақда lžinios нашри хабар бермоқда.

Портал Литва президенти маъмуриятининг матбуот хизматига таянган. У ердан хабар беришларича, айни дамга келиб маросимга таклифнома юборилмаган.

«Литва ТИВнинг аниқлик киритишича, жума куни якунига қадар мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонасига ҳам таклифнома келмаган», - дея ёзади портал.

Вазирликдан таъкидлашларича, маросимда иштирок этиш тўғрисидаги қарорни таклифнома олинганидан сўнг қабул қилишади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид