Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда КХДРга қарши ташвиқот варақалари юборилишининг олди олинди
Жанубий Корея полициячилари 5 май куни фаоллар гуруҳи томонидан ҳаво шарлари ёрдамида КХДРга ташвиқот варақалари юборилиши олдини олишди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳукуматнинг ҳар қандай ташвиқот ҳаракатларидан тийилиш чақириғига қарамай, “Озод Шимолий Корея учун ҳаракат альянси” аъзолари ҳаво шарлари ёрдамида Шимолий Кореяга Ким Чен Инга қарши ташвиқот варақаларини жўнатмоқчи бўлишган.
Воқеа КХДР чегараси яқинидаги Пхажу шаҳрида юз берган. 300 га яқин полициячи 5000 та варақа, ҳаво шарлари ва уларни шишириш учун газ баллонлари олиб кетаётган кичик юк машинасини ўраб олиб, фаолларга ўз мақсадларига эришишга йўл қўймаган.
“Жамиятимиз тинчлик муҳитидан сархуш бўлган, Ким Чен Иннинг тинчлик ҳақидаги ёлғон гапларидан кўр бўлган”, деб айтган альянс вакили Пак Сан Хак. Унинг айтишича, Шимолий Корея ядровий заряд таший оладиган ракеталарни яратиб бўлгандан кейин ядровий синовларни тўхтатишдан энди ҳеч қандай наф йўқ, Ким Чен Ин эса тинчлик ҳақидаги гаплар билан жамоатчиликни алдамоқда.
Фаол “шимолий кореяликларга ачинарли ҳақиқатни билишга имкон бериш” ва “Ким Чен Ин тузумига чек қўйиш” мақсадида чегара орқали варақаларни жўнатиш бўйича ҳаракатлар давом этишига ваъда берган.
Тинчликни тиклаш ва душманона ҳаракатлар, жумладан ташвиқот материалларини жўнатишни тўхтатишга КХДР ва Жанубий Корея саммитида келишиб олинганди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026