Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой одамларидан бири АҚШ ва Хитой яна узоқ йиллар супердавлатлар бўлиб қолишини башорат қилди
Фото: Andrew Harnik / AP
АҚШ ва Хитой савдо урушига кириши даргумон, бироқ бундай иккита супердавлатлар орасида зиддиятлар юзага келиши мумкин, деб айтди дунёнинг 3-рақамли энг бой одами, Berkshire Hathaway жамғармаси раҳбари Уоррен Баффетт акциядорлар билан ҳар йили ўтувчи учрашувда.
Баффетнинг айтишича, эркин савдодан фойда “улканлиги” ва “дунё бунга боғлиқлиги” аён нарсадир. “Биз вақти-вақти билан озгина аҳмоқона ишлар қилиб туришимиз мумкин”, деб айтган сармоячи ва савдо дефицити “дунёдаги энг ёмон нарса эмаслигини” қўшимча қилган.
“АҚШ ва Хитой иқтисодиёт нуқтаи назаридан ва бошқа соҳаларда узоқ йиллар давомида супердавлатлар бўлиб қолади”, деб айтган Баффетт. Бу икки давлатда “умумий манфаатлар кўпдир ва улар орасида бошқа исталган катта иқтисодий субъектлар каби зиддиятлар юзага келиши мумкин”, деб тушунтирган сармоячи. “Дунё савдо қилиши ютқизиқсиз вазиятдир”, деб хулоса қилган сармоячи.
Пекинда АҚШ молия вазири Стивен Мнучин бошчилигидаги делегация бўлиб, хитойлик ҳамкасблари билан савдо урушининг олдини олиш шартлари бўйича музокаралар ўтказди. Томонлар барча масалалар бўйича келиша олмаган бўлсалар-да, Мнучин музокараларни “жуда яхши” деб баҳолаган.
Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Вашингтон Пекиндан савдо дефицитини 2020 йил охиригача 200 млрд доллардан камроққача қисқартиришни, интеллектуал мулкка ҳуқуқлар ҳимоясини кучайтиришни талаб қилган. Пекин, ўз навбатида, АҚШдан Хитой инвестицияларини таҳқирламасликни ва янги сармояларни чекламасликни, Хитой маҳсулотларига 25 фоизлик божлардан воз кечишни талаб қилган.
Мавзуга оид
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
20:02 / 17.03.2026
Эроннинг янги олий раҳбари АҚШ билан музокаралар таклифини рад этди
17:30 / 17.03.2026
АҚШ Кўрфаз давлатларини урушга қўшилишга ундамоқда
15:25 / 17.03.2026