АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
Бунгача оклахомалик 13 ёшли боланинг январ ойида ўрнатган рекорди маълум эди. Ўшанда ўйин 157 даражадан кейин тўхтаган.
16 ёшли Майкл Артиага “Тетрис” ўйинининг 255-даражасигача етиб борди, шундан сўнг ўйин нол даражага тушиб, янгидан бошланди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Дам олиш куни ўсмир Nintendo версиясидан ўйнаб, жараённи Twitch платформасида жонли эфирда кўрсатди. Америкалик ўсмир dogplayingtetris тахаллуси остида ўйнаган. У 82 дақиқа ичида 255 та босқични босиб ўтди. Нашрнинг аниқлаштиршича, ўйинчи Nintendo Entertainment System (НЕС) консоли учун яратилган ўйин версиясидан фойдаланган. Бу версия 155-босқичдан кейин хатоликларга йўл қўймаслиги айтилганди.
Маълум қилинишича, шу тариқа, бола тарихда “Тетрис”ни нол даражага туширишга муваффақ бўлган биринчи одамга айланди.
“Ўйин тугаганидан жуда хурсандман. Бошқа ҳеч қачон бу ўйинни ўйнашни хоҳламайман”, — дея Майклнинг сўзларини келтирмоқда нашр.
Бунга қадар оклахомалик 13 ёшли Уиллис Гибсоннинг рекорди маълум эди. У 2024 йилнинг январ ойида ўйинни 157-даражагача ўйнаган, шундан сўнг кейинги дастурий код мавжуд бўлмагани сабабли ўйин тўхтаб қолган. Бу ҳақда The New York Times нашрида хабар берилганди.
“Тетрис” ўйинини 1984 йилда совет дастурчиси Алексей Пажитнов яратган. Бошқотирма ўйинда юқоридан тушаётган турли шаклдаги блоклар тўғри жойланса, пастки қаторлар аста-секин йўқолиб боради ва янги блокларга жой очилади. Улар экран юқорисигача тўпланиб қолса, ўйин тугайди. Бу ўйин айниқса АҚШ, Европа ва Японияда оммалашган.
Агар ўйинчи тушаётган блокларни тўғри жойлаштира олса, “Тетрис” чексиз давом этиши мумкинлиги тахмин қилинади. Узоқ вақт давомида ўйиннинг энг сўнгги босқичи 29-босқич деб қаралган. Бироқ сўнгги йилларда тобора кўпроқ ўйинчилар ундан ҳам юқори босқичларга ўтмоқда.
Мавзуга оид
15:25
“Тарихий депортация” Трампнинг қўлидан келадими? АҚШдаги ўзбек юристи билан суҳбат
11:57
АҚШ Киевга дронга қарши тизимлар ва HIMARS учун ракеталарни юборади
09:11
ЕИ, АҚШ ва БМТ Сурияда кескинликни юмшатишга чақирмоқда
22:29 / 02.12.2024