Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
«Милтон» тўфони Флорида штатига яқинлашмоқда. Бу тарихдаги энг ҳалокатли офат бўлиши мумкин.
Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси қозоғистонликларни Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролинадан зудлик билан эвакуация қилинишга чақирди. Гап шундаки, штатларга сўнгги 100 йилдаги энг кучли тўфон – «Милтон» яқинлашмоқда.
«Флорида ҳукумати бир нечта округларда мажбурий эвакуация эълон қилди. Барча аҳолига эҳтимолий фавқулодда қўнғироқларга ва зудлик билан эвакуация қилишга тайёр туриш тавсия этилади», дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси қозоғистонликларни маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилишга ва фавқулодда ҳолатларда дарҳол дипломатларга мурожаат этишга чақирди.
АҚШ Миллий тўфон маркази маълумотларига кўра, «Милтон» тўфони 10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси Флориданинг ғарбий қисмига ёпирилади. Жоржия ва Жанубий Каролинанинг қирғоқ ҳудудлари ҳам бўрон хавфи остида бўлиши мумкин.
Айрим маълумотларга кўра, бу довул олтинчи тоифа даражасига етиши мумкин. Унинг тезлиги аллақачон 257 км/соатга етган. Ҳудуддаги 5,5 миллион киши эвакуация қилишга чақирилган.
Бир ҳафта олдин Флорида штатига «Ҳелен» тўфони етиб келди. Шунда 230 нафарга яқин одам ҳалок бўлди. «Милтон», синоптикларнинг фикрига кўра, «Ҳелен»дан икки баравар кучли бўлади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026