Paynet савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш тўхтатилмайди
Бир неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган UzPaynet МЧЖ тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилмоқда.
Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Халқ банки ва Микрокредитбанкни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қишлоқ жойларида оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик беришда мазкур банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди.
Қарорга мувофиқ, UzPaynet МЧЖ тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади.
UzPaynet юристининг Kun.uz'га маълум қилишича, эндиликда Халқ банки таъсисидаги Paynet бренди остида аввалги тўлов хизматлари давомий кўрсатилади.
«Ҳозирги вақтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда PAYNET фаолияти тўхтатилади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
UZPAYNET компанияси шуни маълум қиладики, PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди», дейди юрист.
Мавзуга оид
19:00 / 25.10.2024
“Баъзи ногиронлар тўрт мучаси соғлардан яхши ишлашади” – бухоролик тадбиркор
16:54 / 24.06.2024
Ҳукумат Микрокредитбанкка 2 трлн сўмдан кўп маблағ ажратди
17:00 / 20.06.2024
Халқ банки томонидан водийга пресс-тур ташкил этилди
16:54 / 29.05.2024