Жаҳон | 21:38 / 06.05.2018
1428
2 дақиқада ўқилади

Тунисликлар 2011 йилдаги Араб баҳоридан буён биринчи марта сайловларда овоз беришади

Фото: Daily Sabah

Тунисликлар 2011 йилдаги баҳорги инқилобдан кейин биринчи марта маҳаллий сайловларда овоз беришмоқда. Бу мамлакатнинг демократияни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир, дейилади DailySabah'да. 

Шимолий Африканинг 5,3 миллион нафар сайловчиси туман ва шаҳар кенгашлари учун 2000 дан зиёд номзодга эга. Қарорлар қабул қилиш жараёнлари марказлаштирилмаслиги учун кенгашга кўпроқ ваколат берилмоқда. 

Сайловлар мамлакатдаги ислоҳотларни юритиш учун янгича замин яратмоқда. 

Сўнгги йилларда тенгликни тарғиб қилувчи юридик чора-тадбирлар натижаси ўлароқ номзодларнинг 49 фоизини аёллар ташкил қилмоқда. Тунис пойтахтининг илк аёл-мэри лавозимига етакчи номзодлардан бири фармацевт Саад Абдураҳим ҳисобланади. 

Ўрта ер денгизидаги Монастир курорт-шаҳрида эса яҳудий тикувчи аёл Симон Слама Ан-Наҳда ислом партияси билан ишламоқда. 

Таъкидлаш жоизки, наомзодларнинг деярли ярми мустақил номзод ҳисобланади ва уларнинг аксарияти сиёсат оламида мутлақо янги одамлардир.

"Бу сайловлар - тарихий қадам, улар маҳаллий даражадаги иштирок асосида демократияга олиб келади ва фуқаролар ҳақиқатда уларнинг овозларини эшита олишади", - деди Европа Иттифоқи кузатувчилар миссияси раҳбари Фабио Массимо Кастальдо. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид