Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонлик 60 сония ичида боши билан 51 та тарвузни ёриб ташлади
Покистонлик Рашид Насимга 51 та тарвузни боши билан ёриш учун 60 сония кифоя қилди ва у жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Аввалги рекордчи, германиялик Тафзи Аҳмад 60 сония ичида 43 та тарвузни ёра олганди. Насим бундан бир неча ой олдин кафти билан 60 сония ичида 281 та ёнғоқни чақиб, рекорд ўрнатганди. У бу борада ҳиндистонлик Прабхакара Реддини доғда қолдирганди. Редди 60 сония ичида 251 та ёнғоқни чақа олганди.
Покистонлик спортчи бу рекордни ўрнатиш учун анча тайёрланганини маълум қилган. “Жаҳон рекордини ўрнатиш учун кўп машқ қилиш керак. Мен бу уринишимдан олдин бир неча ой машқ қилдим. Ҳар бир уриниш ва рекорд учун анча маблағ керак бўлади ва мен буни ҳомийлар ҳамда давлат ёрдамисиз амалга оширмоқдаман”, деб айтган рекордчи.
2017 йилда Насим 60 сония ичида 43 та кокосни боши билан ёриб, Гиннесс рекордлар китобига киргани маълум қилинганди. Насимнинг айтишича, у 50 та рекорд ўрнатиб, мамлакат у билан фахрланишини орзу қилмоқда.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
19:57 / 30.05.2026