Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон ядро дастури бўйича келишувдан чиқади
АҚШ Эрон ядро дастури бўйича келишувдан чиқади ва унга қарши янги санкцияларни жорий қилади. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилди.
«Бугун Қўшма Штатларнинг Эрон ядро дастури бўйича келишувдан чиққанини эълон қиламан», - деди у ва аввалроқ номаълум муддатга тўхтатилган санкцияларнинг яна фаоллаштирилиши ҳақидаги меморандумни имзоланишини қўшимча қилди.
Трамп фикрига кўра, Эрон ядро дастури бўйича «Умумий қўшма тадбирлар режаси» сақланиб қолиши Яқин Шарқда ядро қуроллари пойгасининг бошланиб кетишига сабаб бўлади.
«Агар бу келишувнинг сақланиб қолишига йўл қўйсам, тез орада Яқин Шарқда ядро қуроллари пойгаси бошланиб кетади», - деди у.
Трамп баёнотига кўра, Эрон томонидан атом бомбасининг яратилиш эҳтимоли Теҳрон режимининг мавжудлигига рахна солади.
«Эрон келишуви назарий жиҳатдан Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқдошларини Эрон ядро қуролини ақлсизларча ишлатилишидан ҳимоя қилиши керак эди. Аммо, аслида у Эрон режимининг сақланиб қолишига рахна солади», - деди у.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026