Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан ва технологиялар бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилоти 2-саммити Ўзбекистонда ўтказилади
2018 йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Дакка шаҳрида (Бангладеш) Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ТИВК) 45-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сессия ишида ИҲТнинг иштирокчи давлатлари делегациялари, қатор халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари қатнашди.
Анъанага кўра, мажлис ИҲТ ТИВКдаги раислик Кот-д’Ивуардан Бангладешга топшириш маросими билан бошланди. Бангладеш «Исломий қадриятлар барқарор тинчлик, бирдамлик ва ривожлантириш учун» шиорини танлагани эълон қилинди.
ИҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, ИҲТ фаолиятига доир масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси нутқида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси ислом цивилизацияси ривожига ўз ҳиссасини қўшиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий маркази мажмуаси қурилиши тугалланмоқда, Тошкент ислом университетида ISESCO махсус кафедрасида фаол иш бошлади.
Сессия иштирокчилари 2017 йил сентябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган Фан ва технологиялар бўйича ИҲТнинг биринчи саммитида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган илм-фан, технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш бўйича конструктив ғоя ва ташаббуслари билан таништирилди. Уларнинг эътибори иккинчи Саммитни 2020 йили Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисидаги таклифга қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси ташаббуси билан ИҲТ ТИВКнинг 45-сессиясида «Фан ва технологиялар бўйича ИҲТ иккинчи Саммитини 2020 йили Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида», «Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этиш тўғрисида», «Ўзбекистонда Ёш олимларнинг халқаро ислом марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Бундан ташқари, ТИВК сессиясининг тегишли қарорларида 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференциянинг муҳимлиги ва долзарблиги қайд этилди.
Мавзуга оид
16:55 / 16.09.2025
«Қоралашлар ракеталарни тўхтатмайди» – Араб-ислом саммити Исроил билан дипломатик муносабатларни кўриб чиқишга чақирди
14:24 / 08.08.2024
ИҲТ Исроилга Ҳамас етакчиси ўлими учун жавобгарликни юклади
15:33 / 03.06.2024
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди
21:17 / 10.11.2023